Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни
Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан 2017-йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" байрами нишонланиб келинмоқда. Азалдан миришкор деҳқон-у боғбон, пиллакор-у пахтакорлар хосилни йиғиб декабр ойида "Ҳосил байрами" қилади. Демак, бежиз дала-даштда иш тинган декабр ойининг иккинчи якшанбаси - заҳматкаш соҳа ходимлари учун "касб байрам"и сифатида танланмаган. Миллий марказда ҳам тизим ходимлари иштирокида тадбир ташкил этилиб, йил давомида эришилган натижалар, ютуқлар эътироф этилди. Яқинда Миллий марказимиз Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида вазирлик тизимида “Маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилган ташкилот” танловида 2-ўринга лойиқ топилиб, ИИ даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бу ютуқ жамоавий эътироф этилди ва маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш бўйича келгуси мақсадлар белгилаб олинди. Шунингдек, тадбир сўнгида 2024-йилда Миллий марказ тизимида самарали меҳнат қилган ва юқори натижадорлиги билан наъмуна бўла олган бир гуруҳ ходимларга Миллий марказ директорининг ташаккурномаси эълон қилинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.