Қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳолати рақамлаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-68-сон Фармони ижроси доирасида суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.
"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" информацион дастури орқали Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда унинг минтақавий бўлимлари мутахассислари томонидан Фарғона ва Булунғур туманларида танлаб олинган пилот майдонларда ерларнинг ҳолати чуқур таҳлил қилинаётгани ҳақидаги лавҳа эфирга узатилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе