Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Андижон вилояти агрохизматлар маркази ходимлари Фарғона вилоятида 24-26 октабр кунлари ташкил этилган Агромаслаҳатчилар учун…

"Ўсимликларни ҳимоя қилиш" мавзусида ўтказилиши режалаштирилган семинар тренинг якунланди.
Семинарда Покистон давлатидан ташриф буюрган халқаро эксперт Доктор Амир Малик, маҳаллий эксперт Мурод Расулов ва Фарғона вилоят Агрохизматлар маркази ходимлари, маслаҳатчи Агрономлар, Андижон вилоят Агрохизматлар маркази мутахассислари иштирок этдилар.
3 кунлик давом этган семинар тренингда халқаро эксперт Доктор Амир Малик семинар иштирокчиларига зарур бўлган билим ва кўникмаларни берди.
АКИС УЗБЕКИСТАН