Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Ахборот хизматидан янги лойиҳа!

Юртошларимиз — фермер, деҳқон ва томорқачиларни қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича аниқ, ишончли ва илмий тавсиялар билан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Деҳқонга ёрдамчи” Телеграм канали ташкил этилди.
Канал орқали қуйидаги йўналишлардаги маълумотлар етказилади:
– Экин касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш усуллари;
– Ҳудуд ва мавсум шароитига мос агротехнологиялар;
– Илмий асосланган, содда ва тушунарли тавсиялар.
Сиз — илмий-тадқиқот институтларида фаолият юритаётган олим ва мутахассислардан, соҳанинг билимдон ва тажрибали вакилларидан ушбу платформада фаол иштирок этишингизни, долзарб мавзулар юзасидан қисқа ва мақсадли тавсиялар беришингизни сўраймиз.
Канал манзили: https://t.me/dehqongayordam
Биргаликда аграр соҳада амалий билимларни кенг тарқатайлик! Илм ва амалиётни боғловчи мулоқот майдонини яратайлик!