Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директор, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги пахтачилик кенгаши котиби Ш.Отажонов айни пайтда Наманган вилоятида бўлиб…

турибди. Вилоятнинг Поп туманида Генетик жиҳатдан ўзгартирилган (Бт) ғўза навларини етиштириш, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини бошқариш ҳамда юқори самарадор маҳаллий интенсив агротехнологияни жорий этиш мавзусида фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди.
Семинарда Пахтачилик кенгашининг ҳудудий ишчи гуруҳи аъзолари, Наманган вилояти агрохизматлар маркази ва вилоятдаги тизим ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари иштирок этмоқда.
Ҳудди шу мавзудаги семинар вилоятнинг Косонсой туманида ҳам ўтказилиши режа қилинган.
Жараённи биз билан кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе