Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоаси муқаддас ва мўтабар онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбдан…

муборакбод этиб, ўзининг чуқур ҳурмат ва эҳтиромини билдиради. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган. Чунки аёллар ва оналаримиз билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Бугун аёл нафақат она, опа-сингил ёки фарзанд, балки фаол ходим, устоздир. Сўнгги пайтларда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан аёлларга турли даражадаги раҳбарлик лавозимларининг ишониб топширилаётгани эса уларга давлат сиёсати даражасида эътибор, айтиш жоиз бўлса, эҳтиром кўрсатилаётганидан далолат беради. Азиз опа-сингиллар! Барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбдан табриклаймиз. Оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлиб, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлишингизни тилаймиз. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази"

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.