Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Жанубий Корея ҳукумати томонидан юксак даражада эътироф этилди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Жанубий Корея ҳукумати томонидан юксак даражада эътироф этилди
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан сўнг ўтган давр мобайнида Жанубий Корея биз учун вақт синовида тобланган ишончли дўст ва ҳамкорга айланди. Ушбу мамлакат бугунги кунда Ўзбекистоннинг ташқи савдо соҳасидаги шериклари сафида тўртинчи ўринни эгаллаб тургани ҳам шундан далолатдир. Барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалиги, хусусан, аграр соҳа илмини ривожлантириш борасида  амалга оширилаётган ҳамкорликлар ҳам ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Бугун Жанубий Корея элчихонаси томонидан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти учун ташкил қилинган қабулда бу яна бир бор таъкидланди. Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Вон До Ён икки дўст давлат халқлари ўртасида одамийлик, дўстликни қадрлаш ва меҳнацеварлик каби хислатлар мужассам эканлигини эътироф этди. Айниқса, сўнгги йилларда аграр соҳа илмини ривожлантиришдаги ҳамкорлик Жанубий Корея ҳукумати томонидан юқори даражада эътироф этилганлигини алоҳида қайд этди. Шундан сўнг, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажоновга 2024-йил Жанубий Корея билан халқаро ривожланишдаги фахрли ташкилот сифатида Корея Республикасининг Бош вазири ёрлиғини тантанали равишда топширди. Ушбу ёрлиқ шу кунгача Жанубий Корея ва Ўзбекистондаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ўртасида КОПИА ташкилоти лойиҳалари орқали икки мамлакатнинг аграр соҳани халқаро даражада ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатлари учун Жанубий Корея ҳукуматининг миннатдорчилиги ва ҳурматини ифода этади, – деди элчи жаноблари Вон До Ён. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ўз навбатида ушбу эътироф ва эътибор учун миннатдорчилик билдириб, бу Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга дахлдор бўлган барча инсонларга тегишли эканлигини таъкидлади. – Маълумки, Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида илмий-инновацион соҳадаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ишонч тамойилларига асосланган бўлиб, кундан-кунга ривожланиб бормоқда.  Ҳозирги кунда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази томонидан Жанубий Кореянинг КОПИА ташкилоти, Корея Қишлоқ жамиятлари корпорацияси (КРК), Корея технологияларни ривожлантириш институти (КИАТ), Корея Савдо-саноат ва энергия вазирлиги, Корея машинасозлик саноати ассосиацияси (КОАМИ), Илғор мехатроника технология институти (КАМТИК), Корея озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчиликда таълимни ривожлантириш ва ахборот хизмати агентлиги (ЭПИС), Корея хорижий инфратузилма ва шаҳарларни ривожлантириш корпорацияси (КИНД), Корея қишлоқ хўжалигига оид технологияларни тарғиб қилиш агентлиги (КОАТ) ва “Агро Солутион Кореа” компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Ҳозирги кунда Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан 2022-2025 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 25,1 млн долларлик 3 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ишлар нафақат соҳа ривожи, балки икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади  –деди ўз сўзида Шуҳрат Отажонов. Шундан сўнг давра суҳбати ташкил этилиб, элчи жаноблари Ён До Вон ва Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов истиқболдаги режалар хусусида фикрлашиб, жараёндаги лойиҳалар ижросини тез ва сифатли бажаришни муҳокама қилдилар. Қабул сўнгида Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Ён До Вон “2024 йилнинг якунида, шундай қувончли дақиқаларда бирга эканлигингиз учун жуда ҳурсандман ва келажакда икки мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириб, бутун жаҳон интилаётган озиқ-овқат хавфсизлигига биргаликда катта ҳисса қўшамиз деб умид қиламан”-деди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.