Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти билан картошка уруғчилиги бўйича ҳамкорлик олиб бормоқда

Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов бугун Биоорганик кимё институти олимлари билан учрашиб институтда ташкил этилган ин-витро усулида картошка етиштириш лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур лаборатория ин-витро усулида картошканинг мини ҳамда микро туганаклари етиштириш бўйича юқори тажрибага эга. Институтда ин-витро усулида етиштирилган биотехнологик коллексияларидан "Ред Скарлет", "Санте","Пикассо", "Эволуцион" 50 мингдан ортиқ кўчатлари мавжуд. Биоорганик кимё институтида етиштирилган картошка мини ҳамда микро туганаклари Миллий марказ ҳузуридаги Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирексиясига тегишли иссиқхонада экилиб мутахассислар томонидан парваришланмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг:
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе