Қишлоқ хўжалигида ҳар бир фермер бажариши шарт бўлган 8 қонун! Энди 3 тилда китоб шаклида!

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилаётган “Қишлоқ хўжалигида ҳар бир фермер бажариши шарт бўлган 8 қонун” номли китоб ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилди.
Мазкур нашр фермерлар, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва аграр соҳа мутахассислари учун амалий қўлланма бўлиб, унда қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритишда риоя этилиши зарур бўлган асосий қонунчилик талаблари содда ва тушунарли тилда баён этилган.
Унда ҳар бир фермер фаолиятида муҳим ўрин тутадиган 8 та асосий қонун бўйича изоҳ ва амалий тавсиялар жамланган.
Шунингдек, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, экинларни ҳимоя қилиш ҳамда амалдаги меъёр ва талабларга риоя этиш масалалари ёритилган.
Қўлланманинг ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилгани ундан нафақат маҳаллий фермерлар, балки хорижий ҳамкорлар, инвесторлар ва халқаро экспертларнинг ҳам фойдаланиш имкониятини кенгайтиради.
Китобнинг электрон нусхаси билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм