Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалигида илмий асосланган янгича ёндашувларни қўллаш ва мавжуд имкониятдан самарали фойдаланиш натижавий истиқболни таъминлайди

Қишлоқ хўжалигида илмий асосланган янгича ёндашувларни қўллаш ва мавжуд имкониятдан самарали фойдаланиш натижавий истиқболни таъминлайди
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг кўламли амалий ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида айни вақтда Тошкент вилоятида бўлиб турган вазир Иброҳим Абдураҳмонов вилоятда жойлашган Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди. Айтиш мумкин, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти Марказий Осиёда қишлоқ хўжалик экинларининг йирик дунёвий коллексиялари сақланаётган ягона илмий ташкилот ҳисобланади. Институтда 2 та илмий-тажриба стансияси, Миллий генбанк, 8 та бўлим ва 1 лаборатория мавжуд. Вазир ташриф аввалида институт атрофида кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланган ҳолда турли хил кўринишдаги ўсимликларни етиштириш, муассаса ҳудудида амалга оширилаётган агро ислоҳотлар институт майдонида акс этиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, муассаса ҳудудида ташкил этилган иссиқхона ва ундаги янги навларни селексия қилиш орқали етиштирилаётган кўчатлар ҳолати ўрганилди. Вазир иссиқхонани кўздан кечирар экан, унда етиштирилаётган лимоннинг Ф2 "юбилейни" навига эътибор қаратди. Аҳамиятлиси, ушбу нав иссиқхона шароитида йил давомида 7 маротаба ҳосил бера олади. Вазир бундай ёндашувни бошқа маҳсулот етиштирувчиларга ҳам тарғиб қилиш лозимлигини айтиб ўтди. Вазир ташриф давомида Миллий генбанк фаолияти билан ҳам танишди. Унда амалга оширилаётган ишлар кўламини ўрганди. Шу ўринда айтиш лозим, ҳозирги вақтда генбанкда 36 мингда уруғ намуналари сақланмоқда. Очиқ майдонларда вегетатив йўли билан кўпайтирилаётган уруғлар ҳам қўшиб ҳисобланганда уларнинг адади 43 мингдан ортиқлигини кўриш мумкин. Вазир ушбу саъй-ҳаракатларни муносиб баҳолар экан, олимлар томонидан йиллар давомидаги тадқиқотлар натижасида етиштирилаётган уруғларни қишлоқ хўжалигида кенг қўллаш ва унинг самарали униб-ўсишини назорат қилиш лозимлиги айтиб ўтди. Қайд этиш ўринлики, мазкур институт томонидан генбанкни кўчириш борасида иш қизғин кечмоқда. Бу борада енги бино қурилиши ҳам бошлаган. Шу ўринда вазир бу жараёнда асосий эътиборни нималарга қаратиш лозимлигини таъкидлаб, бу борада илм-фан технологияларни кенг қўллаш, мутахассислар тайёрлаш ва сақланаётган уруғлар таҳлилини янада кучайтириш борасида ўз тавсияларини берди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.