Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалигида илмий фаолият ва кадрлар масалалари муҳокама қилинди

Қишлоқ хўжалигида илмий фаолият ва кадрлар масалалари муҳокама қилинди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Марказ тизимидаги барча илмий муассасалар раҳбарлари ҳамда Республика Агрохизматлар маркази вакиллари ЗООМ платформаси орқали иштирок этди. Йиғилишни Марказ директори Шодмон Намозов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимиз аграр соҳасининг илмий йўналишида бугун катта масъулият мавжудлигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш шароитида қишлоқ хўжалиги экинларининг янги, ресурс тежамкор навларини яратиш ҳамда замонавий агротехнологияларни ишлаб чиқиш соҳа олимлари олдидаги устувор вазифага айланмоқда. Шунингдек, у соҳада фаолият юритаётган мутахассислар билан бир қаторда, фермерлар ва шахсий томорқа эгаларининг ҳам билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориш зарурлигини алоҳида қайд этди. Шундан сўнг ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида кадрлар масаласига тўхталиб ўтилди. Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғига асосан, Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори лавозимига Рустам Низомов тайинланганлигини маълум қилинди. Рустам Низомов тайинловга қадар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директорининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган. Шунингдек, мазкур институт директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Баҳодир Эшчанов Миллий марказ директорининг тегишли буйруғига мувофиқ Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директорининг маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани эълон қилинди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан лавозимга тайинланганларнинг инсоний фазилатлари, илмий фаолиятдаги ютуқлари эътироф этилиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.