"Қишлоқ хўжалигида инновацион 100 ташаббус" доирасидаги муваффақиятли лойиҳа

Шоличилик илмий-тадқиқот институти томонидан фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда сув юзасида шоли етиштириш бўйича илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида сув ҳавзалари юзасида сузувчи пўкаклар ва махсус пластик туваклардан фойдаланган ҳолда, компост ва гумус билан бойитилган муҳитда шоли етиштириш технологияси синовдан ўтказилмоқда.
Айни пайтда ушбу технологияни 10 гектар майдонда синаб кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Тажрибани босқичма-босқич 2 000 гектар майдонга жорий этиш ва натижада йилига қўшимча 10 минг тонна шоли етиштириш имкониятини яратиш мақсад қилинган.
Маълумотларга кўра, республикада фаолият юритаётган 175 та балиқчилик хўжалигининг 107 минг гектар сув ҳавзасида сув юзасида шоли етиштириш технологиясини қўллаш имконияти мавжуд.
Мазкур инновацион ёндашув сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, мавжуд сув ҳавзаларидан унумли фойдаланиш ҳамда шоли етиштириш ҳажмини ошириш учун янги имкониятлар яратади.
Видеода сув юзасида шоли етиштириш бўйича амалга оширилаётган илмий-амалий ишлар жараёни акс эттирилган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе