Қишлоқ хўжалигида кўчма устахоналарнинг аҳамияти

Сарлавҳага юқоридаги гапни бежиз чиқармадик. Чунки қишлоқ хўжалигида сифат ва тезкорликни таъминлашда кўчма устахоналарнинг аҳамияти беқиёс. Айниқса, қишлоқ хўжалигида мавсумий тадбирлар ўтказилаётганда қулай фурсатни бой бермаслик зарур. Тасаввур қилинг, иккита вилоятнинг чегарадош ҳудудларида ғалла ўримида комбайн бузилиб қолди. Олисдан техник кўмак келгунича қўшни вилоят ёки туманнинг яқин ҳудудда турган кўчма устахонаси ёрдамга келгани яхши эмасми?
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти докторанти Жамолиддин Очилов ҳам кўчма устахоналарнинг самарадорлигини ошириш борасида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Бугун у Миллий марказда бўлиб ўтган “Докторантлар куни” да “Сервис маркази кўчма устахонасининг расионал сони ва хизмат кўрсатиш параметрларини асослаш” мавзусида олиб бораётган илмий-тадқиқотининг натижалари хусусида устоз олимларга маълумотлар тақдим қилди.
Тадқиқотнинг вазифалари сервис тизими элементларини уларнинг қишлоқ хўжалиги амалиётида функсияланиш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таърифлаш ва тавсифлаш, сервис ҳажмдор ғалла комбайнларига даврий техник хизмат кўрсатиш тадбирлари орасидаги интервалнинг оптимал қийматини аниқлаш усулини ишлаб чиқиш, сервис тизимида кўчма устахонага бўлган талабни аниқлаш усулини ишлаб чиқиш ва рационал миқдордаги кўчма устахонанинг самарасини баҳолашдан иборат.
Шунингдек, семинарда Лалмикор деҳқончилик илмий-тадққот институти докторанти Миршароф Ўроқов “Лалмикорликнинг нам билан ярим таъминланган минтақасида маҳсар ҳосилдорлигига экиш муддати ва меъёрларининг таъсири” мавзусида олиб бораётган илмий изланишлари хусусида экспертларга қизиқарли маълумотлар тақдим қилди.
⌛Бугунги семинар ҳам ўзига хос қизиқарли тарзда ўтди. Батафсил тафсилотлар билан тез кунда видеоформатда танишишингиз мумкин.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе