Қишлоқ хўжалигида Корея тажрибаси: ўзаро ҳамкорлик янги босқичга кўчмоқда

Қишлоқ хўжалигида сабзавотчиликни ривожлантириш, сифатли уруғ етиштириб, ҳосилга эришиш, шунингдек, экинларни стандартлар асосида парваришлаб ижобий натижадорликни эгаллаш масаласи бугуннинг кун тартибидаги муҳим масалаларидан биридир.
Бунинг натижаси ўлароқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Жанубий Корея Республикаси Халқаро боғдорчилик институти Шимолий қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот маркази директори Меонгwҳоон Сео билан учрашди.
Самимий руҳда бошланган мулоқотда даставвал ҳар икки томоннинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилган бир қатор лойиҳалар равнақ топаётгани, бундай ёндашув янги келишувларнинг келгусидаги истиқболига ижобий таъсир этиши борасида илиқ фикрлар билдирилди.
Шунингдек, Корея Республикасининг Кореа Смарт Фарм Р&Д Фоундатион ташкилоти томонидан молиялаштирилаётган "Девелопмент оф Нортҳерн-Тйпе Смарт Фарм Паккаге Модел фор Эхпорт" лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида иссиқхона мажмуасини қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда маҳаллий картошка уруғчилик тизимини яратиш бўйича фикрлар тингланди. Айтиш мумкинки, юртимизда хориждан импорт қилинаётган картошка уруғининг сифат ҳолатини, вирусдан ҳоли эканлигини аниқлаш ва тасдиқлаш имконият йўқ. Келишувга кўра, эндиликда ўзбекистонлик мутахассислар Корея республикасига бориб, картошка уруғларини сифатини аниқлаш технологияси бўйича малака ошириш имконига эга бўлади.
Қолаверса, куз ойларида кореялик тажрибали мутахассисларни Ўзбекистонга таклиф этган ҳолда, ҳамкорликда семинар ташкил қилиш кўзда тутилган. Бунда сабзавот ва полиз экинларини сифатли етиштириш, картошка уруғларида вирус мавжуд ёки йўқлигини аниқлаш бўйича Корея тажрибаси кенг таништирилади.
Йиғилиш якунида сабзавот экинларининг дурагай уруғчилигини ташкил этиш агротехникаси борасида ўзаро тажриба алмашиш масаласи кўриб чиқилди ва бу каби амалга оширилаётган лойиҳалар келгусида икки томоннинг манфаатига уйғун бўлган натижадорликка асос бўлиши айтиб ўтилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм