Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалигида устувор вазифалар ижроси доирасида Бекобод туманида амалий тадбирлар олиб борилмоқда

Қишлоқ хўжалигида устувор вазифалар ижроси доирасида Бекобод туманида амалий тадбирлар олиб борилмоқда
Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шодмон Намозов ҳамда директор ўринбосари Бунёд Мамараҳимов Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ғўза парвариши ишлари билан жойида ўрганиш асосида танишмоқдалар. Ушбу амалий тадбир Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов томонидан берилган топшириқларга мувофиқ, кечиктириб бўлмайдиган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган. Мазкур вазифалар қаторида пахтачиликни замонавий агротехнологиялар асосида ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш, илм ва амалиёт уйғунлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойида ўрганиш жараёнида Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг етакчи олимлари иштирокида ғўза ниҳолларини парваришлаш, агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиш, шунингдек, пахта етиштиришда Шинжон технологиясини жорий этиш бўйича маҳаллий фермерларга илмий асосланган тавсиялар берилмоқда. Олимлар фермерларга ғўза ниҳолларини озиқлантириш, суғориш тадбирларида эътиборга олиш лозим бўлган омиллар тўғрисида ҳам батафсил маълумот бермоқдалар. Бу орқали амалий кўникмалар мустаҳкамланиб, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятлари янада ошмоқда. Бундай мулоқотлар соҳадаги муаммоларни жойида аниқлаш ва уларнинг илмий эчимларини ишлаб чиқиш, шунингдек, Қишлоқ хўжалигини трансформация қилишда муҳим босқич ҳисобланади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.