Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Қишлоқ хўжалигида халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Қишлоқ хўжалигида халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Бугун микро ва томчилатиб суғориш технологиялари бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири — "Ривулис" компаниясининг Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари бўйича савдо ва маркетинг директори Миҳалис Солакис билан учрашув ўтказдим.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва "Ривулис" ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, сув тежовчи технологияларни мамлакатимизда оммалаштириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Бугунги кунда "Ривулис" компанияси Ўзбекистонда томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, фермер хўжаликларини замонавий технологиялар асосида ўқитиш, техник консалтинг хизматларини кўрсатиш ва инновацион ечимларни амалиётга татбиқ этиш бўйича самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Компаниянинг халқаро тажрибаси сув танқислиги шароитида ҳосилдорликни ошириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш борасида дунёнинг илғор амалиётларидан бири сифатида эътироф этилади.

Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, илғор суғориш технологияларини янада кенгроқ жорий этиш, маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳамда инвестициявий лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.