Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти Сизни 2025 йил 10-октабр куни бўлиб ўтадиган “Юқори самарали қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш ва техника воситаларидан…

фойдаланиш даражасини оширишнинг инновацион ечимлари” мавзусидаги Халқаро илмий-техник анжуманда иштирок этишга таклиф этади.
Анжуман йўналишлари:
Қишлоқ хўжалиги тракторлари, транспорт ва юклаш-тушириш воситаларининг техник даражасини ошириш.
Ерга асосий ишлов берувчи машиналарда энергия сарфини камайтириш.
Ерларни экишга тайёрлаш машиналарининг ресурстежамкорлиги ва иш унумини ошириш.
Уруғ экиш машиналарининг функсияларини кенгайтириш ва уруғ сарфини камайтириш.
Ўсимликларни парваришлаш ва ўғитлаш машиналарининг агротехник ва техник-эксплуатацион кўрсаткичларини ошириш.
Экинлар ҳосилини йиғиштириш ва маҳсулотларга бирламчи ишлов бериш машиналарида нобудгарчиликни йўқотиш ва маҳсулотнинг товар сифатини сақлаб қолишнинг илмий-техник ечимлари.
Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун кичик техника воситаларини яратиш.
Агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва туман “Агросервис” МТП шароитида техника воситаларини таъмирлаш, уларга сервис кўрсатиш, машиналарнинг мавсумий ва йиллик иш унумларини оширишнинг илмий, амалий ва муҳандислик масалалари.
Қишлоқ хўжалигидаги технологик жараёнларни электрлаштириш ва автоматлаштириш самарадорлигини ошириш.
Материаллар 2025 йил 10-сентябргача қабул қилинади.
Батафсил маълумотни анжуманнинг иловадаги ахборот хатидан олишингиз мумкин.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе