Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигининг дала майдонида кўргазмали дала семинари ўтказилди.

Семинарда институт жамоаси, Қишлоқ хўжалиги техника ва технологияларини синаш маркази ходимлари, тажриба хўжалигининг раҳбарлари ҳамда фермер хўжаликларининг механик ва механизаторлари иштирок этдилар.
Семинарда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти томонидан УНДП лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган Но-Тилл технологияси асосида ишлайдиган маккажўхори, соя, мош каби чопиқталаб экинларни экадиган янги сеялка намойиш этилди.
Бу сеялка аввалги экиндан бўшаган майдонларга ҳеч қандай ишлов бермасдан тўғридан-тўғри такрорий экинлар уруғларини биттадан ёки 2-3 тадан уялаб аниқ эка олади. Натижада шудгорлаш ва тупроқни экишга тайёрлаш ҳаражатлари (ёнилғи, техника воситалари) иқтисод қилинади, 7-10 кун олдин экиб, эртароқ ҳосил олиш имкони яратилади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе