Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида олиб борилаётган илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш йўлида

Институтида олиб борилаётган илмий тадқиқот натижаларини давлат-хусусий шерикчилик асосида ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида Инститиут раҳбари Даврон Норчаев томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаев ва тадбиркорлар билан ушрашув ташкил этилди.
Унда даставвал институт фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шу вақтга қадар 80 дан ортиқ турли машина ва мосламалар ишлаб чиқилганлиги, дунёда биринчи вертикал-шпинделли пахта териш машинаси; дунёда биринчи каноп йиғадиган комбайн шулар жумласидан.
Ҳозирги пайтларда “Ўзавтосаноат” АЖга тегишли қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводлари билан ҳамкорликда техника воситаларининг янги намуналарини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш тадбирлари бажарилмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе