Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг бир гуруҳ мутахассислари Беларус республикасида бўлиб, Беларус миллий фанлар академиясининг қишлоқ хўжалигини механизациялаш…

илмий-амалий марказида қисқа муддатли малака ошириш курсларида қатнашдилар.
Ушбу ўқув сафари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмасининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Ўқув семинари давомида Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти (ҚХМИТИ) мутахассислари илмий-амалий марказнинг малака ошириш сертификатига эга бўлиш билан биргаликда улар билан ҳамкорлик меморандумини имзолаб, тўртта фундаментал халқаро лойиҳани бажариш ҳамда икки турдаги техника воситасини ҚХМИТИ тажриба сехида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришдилар. Шунингдек, сафар давомида Беларус давлат аграр техника университети ҳамда соҳадаги заводлар билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.