Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалигини механизациялашда Хитой билан 10 миллион долларлик ҳамкорлик келишувига эришилди

Қишлоқ хўжалигини механизациялашда Хитой билан 10 миллион долларлик ҳамкорлик келишувига эришилди
Шу кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим келишувлар имзоланди. Хусусан, Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ва Хитой Қишлоқ хўжалиги механизацияси академияси ўртасида умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларига тенг бўлган битим тузилди. Ушбу келишув асосида Марказий Осиёда ягона бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғувчи йирик завод ташкил этилиши режалаштирилган. Бу эса фермер ва деҳқонларни замонавий техника билан таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва импорт техникаларга бўлган қарамликни камайтиришга хизмат қилади. Ташриф давомида делегация аъзолари замонавий чигит экиш ва пахта хомашёсини териш техникаларини ишлаб чиқарувчи завод фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон аграр соҳасини модернизация қилиш ва техник имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.