Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШТИРИШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ 90 ЁШДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШТИРИШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ 90 ЁШДА
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва инновацион ишланмалар билан ривожлантириш борасида муҳим янгиликлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази тизимидаги барча илмий-тадқиқот институтлари олимларининг илмий изланишларини амалиётга жорий этиш ва уларни кенг жамоатчиликка танитиш учун халқаро илмий конференсиялар мунтазам ташкил этиб келинади. Жорий йилнинг 27 май куни 14:00 да Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ташкил этилганлигининг 90 йиллиги муносабати билан “Юқори самарали қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш ва техника воситаларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг инновацион ечимлари” мавзусидаги Халқаро илмий-техник конференсия бўлиб ўтади. Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни конференсияга таклиф этамиз. Иштирок этиш учун шу ерга ёзинг

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.