Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича янги илмий-услубий қўлланма нашр этилди

Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича янги илмий-услубий қўлланма нашр этилди
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Аграр соҳада ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва рақамлаштириш департаменти мутахассислари томонидан “Ахборот тизимларида қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштириш ва мониторинг қилиш” номли янги илмий-услубий қўлланма тайёрланиб, нашр этилди. Мазкур қўлланма “Агропортал” ва “КропАгро” ахборот тизимлари имкониятларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини дала контурлари кесимида рақамли ҳисобга олиш, уларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилиш ҳамда соҳада рақамли бошқарув механизмларини такомиллаштиришга қаратилган. Қўлланмада кадастр маълумотлари, тупроқ-мелиоратив кўрсаткичлар, сув таъминоти, географик ахборот тизимлари (ГИС) ҳамда масофадан зондлаш маълумотларини ўзаро интеграция қилиш орқали маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилигини ошириш, уларни шакллантириш, янгилаб бориш ҳамда таҳлил қилишнинг замонавий усуллари кенг ёритилган. Шунингдек, унда дала контурларини шакллантириш, экинлар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимларига киритиш ва янгилаш, режалаштирилган ҳамда амалда экилган майдонларни таққослаш, фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларини аниқлаш имкониятлари амалий мисоллар асосида баён этилган. Қўлланмада интерактив хариталар ва автоматлаштирилган таҳлил воситалари ёрдамида раҳбарлар ҳамда соҳа мутахассислари учун тезкор ва асосланган бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилувчи амалий тавсиялар ҳам ўрин олган. Мазкур нашр, аввало, фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластерлар, агрофирмалар, қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, “Агропортал” ахборот тизимида ишловчи барча ер фойдаланувчилари учун муҳим амалий қўлланма ҳисобланади. Шу билан бирга, ундан давлат ташкилотлари мутахассислари, илмий тадқиқотчилар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрантлар ва талабалар ҳам илмий-услубий манба сифатида фойдаланишлари мумкин. Мазкур илмий-услубий қўлланма қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш жараёнларини янги босқичга олиб чиқиш, маълумотлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни амалиётга кенг жорий этишда муҳим методик манба сифатида хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.