Қишлоқ_хожалиги_ходимлари_куни #Байрам #11_декабр

Панел сессияларнинг учинчи давра суҳбати “Қишлоқ хўжалигидаги замонавий технологиялар масалалари” мавзисида бўлиб ўтмоқда. Уни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев бошқармоқда.
Алишер Тўраев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари:
— Аҳолини сифатли, хавфсиз ва ҳамёнбоп маҳсулотлар ва хомашё билан таъминлаш ҳамда экспортга йўналтириш — қишлоқ хўжалиги соҳасининг муҳим роли мана шулардан иборат. Ҳозирда турли мамлакатларга экспорт қилиш учун сертификатланадиган маҳсулотлар сифатини ошириш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида аграр соҳани ислоҳ қилиш, жараёнларни ривожланган мамлакатларнинг замонавий ишланмалари бўйича олиб бориш, ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш вазифаси турибди. Шубҳасиз, тупроқнинг хавфсизлигига ҳам катта эътибор қаратиш керак. Ҳа, қишлоқ хўжалиги сектори олдида катта ва кенг кўламли вазифалар турибди, лекин биз бу вазифаларни биргаликда албатта уддалаймиз, деб ишонаман,— деди Алишер Тўраев.
Давра суҳбатида қишлоқ хўжалигидаги янги ишланмалар бўйича илғор жаҳон тажрибасини жорий этиш; ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда инновасион ечимлар асосида янги турдаги уруғларни яратиш; агро-озиқ-овқат тармоғини рақамлаштириш ва ягона қишлоқ хўжалиги платформасини ишга тушириш мавзулари муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги раиси ўринбосари Одил Алимов, "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ директори Азиз Мухитдинов, “Аск”дан Марк Холдернеслар иштирок этиб, маърузалари билан биргаликда иштирок этиб, қатнашчиларнинг саволларига жавоб бермоқдалар.
WWW • ТЕЛЕГРАМ • ФАКЕБООК • ЁУТУБЕ • ИНСТАГРАМ