Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қишлоқ_хожалигини_механизациялаш #КРЧИ

Қишлоқ_хожалигини_механизациялаш #КРЧИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУҲОКАМАСИ Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида қишлоқ хўжалиги техникаларидан самарали фойдаланиш бўйича соҳа мутахассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи А.Мансуров, Қишлоқ хўжалигини қўллаб- қувватлаш ва билимларни ошириш дастури, аграр соҳада молия эксперти А.Эргашев, АКИС маслаҳат хизматлари катта маслаҳатчиси Д.Кахан, Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази лаборатория бошлиғи Р.Обидов ҳамда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ИТИ директори Ш.Азизовлар иштирок этишди. Учрашувда Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик соҳасидаги фермер хўжаликлари, томорқа ер эгалари вакилларининг қишлоқ хўжалиги техникаларидан самарали фойдаланишга доир техник-иқтисодий билимларини ошириш мавзусида ўқув семинарлар, бизнес-тренинглар ташкил этиш бўйича инновацион гуруҳ тузиш масаласи муҳокама қилинди. Учрашув якунида ҳамкорликда лойиҳа тайёрлаш ва уни биринчилардан бўлиб Тошкент вилояти Янгийўл тумани мисолида бошлашга келишиб олинди. Шунингдек, Хитойнинг “КРЧИ” корпорацияси хорижий алоқалар бўлими бош директори ўринбосари Ма Ян раҳбарлигидаги бир гуруҳ мутахассислар Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ИТИда бўлиб, пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш ҳамда институт олимлари томонидан яратилган қишлоқ хўжалиги техникаларини серияли ишлаб чиқаришга йўналтириш масаласини муҳокама қилишди. Муҳокамадан сўнг меҳмонлар институтда ташкил этилган музей билан танишишди. WWW • ТЕЛЕГРАМ • ФАКЕБООК • ЁУТУБЕ • ИНСТАГРАМ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.