Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қорақалпоғистон: меҳнатга муҳаббат – юксак самарадорлик гарови

Қорақалпоғистон: меҳнатга муҳаббат – юксак самарадорлик гарови
Айни дамда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хоразм вилоятига ташрифини якунлаб, Қорақалпоғистон Республикасидаги аграр соҳа обектларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар билан танишишни бошлади. Қорақалпоғистондаги дастлабки манзил Беруний тумани "Шоббоз" ОФЙ ҳудудидаги "Озод Интенсив бог" фермер хўжалиги бўлди. Фермер хўжалигининг умумий ер майдони 10 гектарни ташкил этади. Шундан 3 гектарига узум, 1 гектарига нок, 1 гектарига шафтоли ва 5 гектарига олма экилган. Узумнинг ҳосилдорлиги гектарига 10-15 тоннани ташкил этади. Олмадан эса, гектарига 10 тоннадан ҳосил олинмоқда. Вазир Иброҳим Абдураҳмонов фермер хўжалиги раҳбари билан суҳбат қурар экан, бу ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш, бу орқали одамларни иш билан таъминлаш кераклигини айтиб ўтди. Бундан ташқари Қорақалпоғистондаги боғларда ҳам узумчилик йўналишида Олтиариқ тажрибасини оммалаштириш лозимлигини таъкидлар экан, Қорақалпоғистон шароитида фақат меҳнатга муҳаббатгина аграр соҳада юксак самарадорлик гарови бўлишига урғу берди. Иброҳим Абдураҳмонов "Озод Интенсив бог" фермер хўжалиги билан ёнма-ён жойлашган "Беруний агробусинес томорқа хизмати" МЧЖга қарашли иссиқхонага ҳам ташриф буюрди. Ушбу иссиқхонада Қорақалпоғистон шароитига мослаштирилган бодринг, помидор кўчатлари экиб, парвариш қилинмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий иқлим шароитларига мос тарвуз кўчатлари ҳам етиштириляпти. Иссиқхонага туташ ҳудудда музлаткич омбори ишга туширилган бўлиб, шу ердаги маҳсулотларни сақлаш учун қулай шароит яратилган ва бу музлаткич бугунги кунда нафақат тадбиркорнинг ўз эҳтиёжи учун, балки ёндош фермер хўжаликларининг маҳсулотларини сақлашга ҳам ихтисослашганлиги билан аҳамиятлидир. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.