Қорақалпоғистон Республикаси агрохизматлар маркази Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда Нукус ёшлар технопаркида тегишли инновацион…

ишланма раҳбарларини жалб қилган ҳолда “Яратилган инновацион ишланмаларни қишлоқ хўжалигига кенг жорий қилишда агромаслаҳатчиларнинг тутган ўрни” мавзусида кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди.
Дастлаб, туман агромаслаҳатчилари Нукус ёшлар технопаркида яратилган инновацион ишланмалар билан таништирилди.
Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан илғор технологиялар, илм-фан ютуқлари, инновацияларни қишлоқ хўжалигига кенг жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми тузилди.
Семинар давомида “Кардар ишлаб чиқариш” МЧЖ директори қишлоқ хўжалигида дугоукладчик техникасининг тузилиши, вазифаси ва функсиялари бўйича;
"Нукус ёшлар технопарки" МЧЖ ментори хлорелла микроорганизмини қишлоқ хўжалигида қўллаш усуллари бўйича;
"Достон Чорва Хўжайли" МЧЖ директори йирик шохли қорамолларни сунъий уруғлантириш ускунасининг тузилиши, вазифаси ва фунсиялари бўйича;
Оролбўйи халқаро инновация маркази етакчи мутахассиси
гидропоника усулида етиштирилган микрокўкатларнинг фойдали хусусиятлари бўйича маълумотлар бериб ўтди.
Ўқув-семинар якунида туман агромаслаҳатчилари орқали инновацион ишланмалар тўғрисидаги маълумотларни аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича ўзаро ҳамкорликда тавсиялар беришга келишиб олинди.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе