Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Қорақалпоғистонлик олимлар амарант ўсимлигининг қурғоқчилик ва шўрга чидамлилигини ўрганмоқда

Қорақалпоғистонлик олимлар амарант ўсимлигининг қурғоқчилик ва шўрга чидамлилигини ўрганмоқда

Амарант — қадимдан инсон томонидан етиштирилган қимматли дон ва озуқавий ўсимлик ҳисобланади. Унинг дони протеин ва аминокислоталарга бой, барглари эса сабзавот сифатида ишлатилади. Шунингдек, амарант қурғоқчиликка ва турли тупроқ шароитига чидамлилиги билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти олимлари Халқаро Иқлим ва биологик ресурсларни сақлаш ташкилоти (ИКБА) билан ҳамкорликда амарантни ҳудуд иқлим шароитига мослаштириш бўйича тажрибалар олиб бормоқда.

Дастлабки натижаларга кўра, ўсимлик қурғоқчилик ва шўрланиш шароитига чидамли эканлигини кўрсатди. Бу эса сув танқислиги ва тупроқ шўрланиши юқори бўлган ҳудудларда амарантни муқобил экин сифатида жорий этиш имконини беради.

Тадқиқот 2026-йилгача давом этади ва мутахассислар унинг якунлари мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши мумкинлигини қайд этмоқдалар.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.