Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ҳудудларида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида Халқаро Интернатионал Кентер фор Биосалине Агрикултуре ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Девелопмент оф Сустаинабле Агрикултурал Продуктион Сйстемс ин Деградед Ареас оф Каракалпакстан” мавзусидаги халқаро лойиҳаси доирасида олиб борилган ишлар натижалари бўйича фермер деҳқон хўжаликлари ва томорақа эр эгалари учун “Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ҳудудларида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда: Халқаро ИКБА ташкилотининг Бирлашган Араб Амирликларигидаги бош директори Тарифа Алзааби ва ИКБА ташкилоти мутаҳассиси Др. М.Режапова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро маркази директори Б.Ҳабибуллаев, Чимбой тумани ҳокимлиги масъуллари ва фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорақа эр эгалари иштирок этдилар.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси шароитида деградацияга учраган эрларни қайта ишга тушириш, ҳудудларда барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш, сув тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш мавзуларида фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига маълумотлар берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе