Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қовоқча – қаттиқ пўстли қовоқлар гуруҳига мансуб сабзавот экини. Бир йиллик, палакпояси қисқа ўсимлик.

Қовоқча – қаттиқ пўстли қовоқлар гуруҳига мансуб сабзавот экини. Бир йиллик, палакпояси қисқа ўсимлик.
Меваси шакли узунчоқ, силиндрсимон; Оғирлиги 350-400 г; Сирти силлиқ, тоза пишганда новвотранг. Меваси 40-45 кунда етилади. Таркибида (%) қуруқ модда – 4,9, шу жумладан, қанд – 2,55, оқсил — 0,55, ёғ- 0,13, калсий, фосфор ва клечатка бор. 2-4 кунлик ёш меваси сиркалаш учун,етилган мевалари пазандачиликда ва консерва саноатида ишлатилади, йирик мевалари янгилигида чорва молларига берилади (1 кг =0,07 озуқа бирлиги) ва силос қилинади. Табобатда унинг гули қайнатилиб, суви яраларни муолажа қилишда қўлланилади. Уруғлари тупроқ ҳарорати 12—15° Кга етганда 5-7 см чуқурликда экилади. 1 га майдонга ўртача 2,5 кг уруғлик сарфланади. Эрта ҳосил етиштириш учун кўчатини тувакларда ўстириб, қорасовуқлардан кейин, 20-25 кунлигида очиқ майдонларга экиш мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қовоқчанинг 13 нави етиштирилади. Бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган қовоқча маҳсулоти Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Россия, Тожикистон каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.