Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қовун етиштиришда Хитой тажрибаси: Навоийда янги навлар синовдан ўтказилади

Қовун етиштиришда Хитой тажрибаси: Навоийда янги навлар синовдан ўтказилади
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Нуриддин Қўшназаров Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном раёни Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Қишлоқ хўжалиги ресурслари ва атроф-муҳит институти директори Сюй Ванли бошчилигидаги делегация билан учрашди. Мулоқот давомида аграр соҳада илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, сув танқислиги ва тупроқ шўрланиши шароитида экинларни етиштиришнинг самарали технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда асосий эътибор шўр ва қурғоқчил иқлимга чидамли қовун навларини яратиш, селексия қилиш ҳамда истиқболли навларни синовдан ўтказишга қаратилди. Шу мақсадда Навоий вилоятида 1 гектар майдонда бундай қовун навларини тажриба тариқасида етиштириш таклифи илгари сурилди. Бундан ташқари, ҳосилни йиғиб олгандан сўнг уни совитиш, саралаш, калибрлаш ҳамда узоқ масофага ташишда маҳсулот сифатини сақлаб қолиш технологияларини ўзлаштириш юзасидан фикр алмашилди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам Шинжонда яратилган истиқболли қовун навларини синаб кўриш имкониятлари кўриб чиқилди. Томонлар бу борада икки давлатнинг тегишли илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.