Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Қозоғистонлик олимлар билан илмий мулоқотлар

Қозоғистонлик олимлар билан илмий мулоқотлар

Қўшни Қозоғистон Республикаси билан барча соҳалар каби аграр соҳа илмини ривожлантиришда изчил ҳамкорлик қилинмоқда. Икки давлат илмий муассасалари олимлари ўзаро тажриба алмашиб, қўшма тадқиқотлар олиб бормоқда ва соҳадаги илғор ютуқларни амалиётга жорий этиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаб келмоқда.

Бугун айни мақсадда Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти делегацияси Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида бўлди. У ерда меҳмонлар институтда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар ва соҳадаги амалий ишлар билан яқиндан танишди.

Хусусан, институт илмий ходимлари томонидан сабзавот, полиз ва картошка экинлари селексияси, уруғчилиги, етиштиришнинг замонавий агротехнологиялари, ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишларида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Делегация аъзоларини қизиқтирган қатор масалалар юзасидан институт лаборатория мудирлари томонидан атрофлича жавоблар берилди, ўзаро фикр ва тажриба алмашилди.

Музокаралар давомида томонлар аграр илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашинувини кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида Туркистон вилояти ташкилотлари ҳамда институт ўртасида илмий-амалий ҳамкорликни изчил давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.