Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қозоғистоннинг “Сафар” мемориал мажмуасида ҳайкали ўрнатилган ўзбек олими

Қозоғистоннинг “Сафар” мемориал мажмуасида ҳайкали ўрнатилган ўзбек олими
Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофотининг лауреати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоб, техника фанлари доктори, профессор, академик Абдумуталиб Ҳожиевич Ҳожиев 1961-2020 йиллар давомида Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида турли лавозимларда ва раҳбарлик вазифасида фаолият юритган олим сифатида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўчмас из қолдирган. Олим хотирасига бағишлаб, у туғилган Туркистон вилоятидаги “Сафар” ёдгорлик мажмуаси академикнинг ҳайкали ўрин олди. Олим ҳайкали ўрнатилиши муносабати билан 23-24 сентябр кунлари илмий анжуман ташкил этилди. Илмий анжуманга Миср, Туркия, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатларининг йирик олимлари ташриф буюриб, ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар. Шу жумладан А.Қорахонов ва А.А.Абдураҳмановлар академик А.Ҳожиевнинг ҳаёт йўли ва илмий мероси билан анжуман иштирокчиларини таништирдилар.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.