Қулупнай мавсуми яқинлашмоқда

Ўзбекистонда қулупнайни баҳорда, ёзда ва кузда экиш мумкин. Ҳозирги пайтда исиқхонада йил давомида ҳам етиштирилмоқда. Қулупнайни июл ва август ойларида экиш мақсадга мувофиқ. Бундан кеч экилганда ўсимликнинг қишга бардошлилиги камаяди ва келгуси йили ҳосил кам бўлади. Бироқ кузда экилган кўчатлар яхши тутиб кетади. Экиннинг қишдан яхши чиқиши учун ерни қишда чопиқ қилиб, гўнг солиб, устига похол ёки қипиқ ёпилади. Эрта баҳорда экилган кўчатлар шу йили ҳосил бермайди, бу билан ёзда экилганига нисбатан ишлов қиммати ошади.
Экиш муддати меванинг ўртача вазнига таъсир кўрсатади. Кўчатнинг тутиб кетиши экиш техникасига жиддий риоя қилиш, кўчатнинг сифати, тупроқда нам ва ҳавонинг етарли бўлишига боғлиқ.
Сўнгги йилларда Миллий марказ тизимидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида олиб борилаётган илмий изланишлар натижасида қулупнайнинг ёзнинг иссиқ кунларига бардошли "Дилдор", "Камола" ва "Дилноз" навлари маҳаллий селексия йўли билан яратилган.
Маълумот учун, ҳозирда қулупнайнинг "Узбекистанская", "Кулвер", "Ташкенцкая", "Муто" (Кримская), "Зенга-Зенгана" навлари мавжуд бўлиб, 2014 йилда "Ўзбекистон гўзали", 2018 йилда интродуксия қилинган қулупнайнинг “Беаутифул", "Редгоунтлет", "Кобра", 2020 йилда "Медвей" навлари давлат реестрига киритилган.
Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида қулупнайзорлар кенг миқёсда ташкил этилиб, майдонлари кенгаймоқда. Қулупнай Қорақалпоғистон Республикасида ҳам яхши ўсиб, юқори ҳосил бермоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе