Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Қулупнайни "ақлли" иссиқхонада етистириш янги босқичга ўтди

Қулупнайни "ақлли" иссиқхонада етистириш янги босқичга ўтди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Ўзбекистон–Корея ҳамкорлигида қулупнай етиштиришга ихтисослашган смарт иссиқхона реконструксия лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳа Корея Республикасининг “ФИРММИТ” компанияси томонидан амалга оширилиб, қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни жорий этиш ва тармоқни модернизация қилишга қаратилган.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузуҳуров, шунингдек Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

Мазкур лойиҳа замонавий смарт технологиялар асосида ҳосилдорликни ошириш, ресурсларни тежаш ва йил давомида барқарор маҳсулот етиштириш имконини яратади. Шу билан бирга, у аграр соҳада халқаро тажриба ва инновацияларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳа доирасида қулупнайнинг Корея селексиясига мансуб, Ўзбекистон учун янги бўлган “ФИРММИТ” нави ҳам тақдим этилди. У юқори ҳосилдорлиги, сифатли ва бозорбоп меваси ҳамда иссиқхона шароитига мослашувчанлиги билан аҳамиятлидир.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.