Қутлов

ЭъТИРОФ МУБОРАК БЎЛСИН!
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг тегишли буйруғи билан 10-декабр “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” сана муносабати билан соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва мутахассисларни дунёдаги энг олийжаноб касб эгалари, тизим ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа фидойилари “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Улар орасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош мутахассиси Дилфуза Каримова ҳам бор.
Миллий марказ жамоаси Дилфуза Каримовани ушбу эътироф билан қутлаб, келгусидаги фаолиятида зафарлар тилаб қолади.
АКИС УЗБЕКИСТАН