ҚУТЛОВ

Илм-фан тараққиётига бахшида умр
Бугун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, таниқли олим, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг таваллуд топган куни. У киши нафақат қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, балки илм-фан ва инновация соҳаларида ҳам катта ютуқларга эришиб, юртимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшиб келмоқда.
Академик Иброҳим Абдураҳмонов ўз меҳнат фаолиятини 1993-1997-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Генетика Институти лаборанти лавозимидан бошлаб, илмий тадқиқотлари орқали генетика ва биотехнология соҳасида катта ютуқларга эришди. Унинг пахта геномикаси бўйича ишлари халқаро миқёсда тан олинган ва қуйидаги мукофотларга сазовор бўлган:
• 2010-йилда ТWАС (Тараққиётдаги мамлакатлар учун илм-фан академияси) ва ИКАК (Халқаро пахта маслаҳат қўмитаси) мукофотлари билан тақдирланган.
• 2022-йилда Хитой Халқаро Маданий Алмашувлар Маркази (КИКЕК) ва Глобал Пеопле журнали томонидан “Ипак йўли дўстлик элчиси” унвонига лойиқ кўрилган.
Бу мукофотлар унинг генетика ва биотехнология соҳасидаги илмий кашфиётларини ва халқаро миқёсдаги ҳамкорлигини юксак эътироф этади. Иброҳим Абдураҳмонов ўзининг илм-фанга садоқати, давлат ривожига қўшаётган беқиёс ҳиссаси ҳамда келажак авлод учун яратган имкониятлари билан юртимизда юксак ҳурмат ва эътиборга сазовор инсонлардан биридир.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси Сизни юртимиз тараққиёти йўлида олиб бораётган ишларингизда яна-да улкан муваффақиятлар тилайди! Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе