Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Қутлов

Қутлов
Аграр соҳа олимларининг меҳнати эътироф этилди Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази мамлакатимиз аграр соҳасини ривожлантиришга бевосита масъул ва соҳадаги илмий-тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи ташкилот саналади. Сўнгги пайтларда юртимиз аграр соҳаси илм-фанида эришилган ютуқлар ҳам Миллий марказ раҳбарияти, жамоаси ва тизимдаги илмий-тадқиқот муассасаларининг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатларининг маҳсулидир. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг 1- октабр – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан мамлакатимиз аграр соҳаси олимларига йўллаган табригида ҳам айни жиҳатлар эътироф этилган. Вазир Иброҳим Абдураҳмоновнинг табриги бугун Миллий марказда ўқиб эшиттирилди. Сана муносабати билан ташкил этилган йиғилишда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажоновга соҳа илм-фанини ривожлантиришга қўшаётган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Ташаккурномаси” топширилди. ⌛ Йиғилиш сўнггида вазирлик вакиллари соҳа олимларининг изланишлари мамлакатимиз аграр соҳаси тараққиёти ва иқтисодиётини юксалтиришдаги аҳимияти беқиёс эканлигини эътироф этдилар. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.