Қутлов

Бугун Ўзбекистон Республикси Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов таваллуд топган кун.
Академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг бевосита раҳбарлигида дунёда биринчи марта “мувозанациз боғланиш” усули ёрдамида ғўзанинг элита навларини кўпайтиришда қўлланиладиган маркерлар аниқланган.
Иброҳим Абдураҳмонов Техас университети ва АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда ғўза генларини (РНК интерференсиясини) “ўчириш” ҳамда ушбу технологияни амалиётда қўллаш технологияларини ишлаб чиқди. Пахта геномикаси ва биотехнологиясига қўшган улкан ҳиссаси учун 2010 йилда ТWАС ва ИКАК мукофотлари совриндори бўлган.
Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамда Жаҳон фанлар академияси аъзоси.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси академик Иброҳим Абдураҳмоновни самимий табриклаб, келгусидаги илмий ва давлат хизматидаги фаолиятида улкан ютуқлар ёр бўлишига тилакдош бўлиб қолади.