ҚУТЛОВ

Қадрли юртдошлар!
Ҳурматли олимлар, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг фидойи меҳнаткашлари!
Сизларни халқимиз учун энг улуғ ва муқаддас айёмлардан бири бўлган — бағрикенглик ва саховат тимсоли Қурбон ҳайити билан самимий табриклайман!
Бу муборак айём қалбларимизни яхшиликка чорлаб, ҳамжиҳатлик ва аҳилликни мустаҳкамлайдиган, меҳр-шафқат ва мурувват фазилатларини улуғлайдиган муқаддас байрамдир.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси – юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигида муҳим ўрин тутади. Сиз азизлар — олимлар, мутахассислар, фермерлар, меҳнаткаш деҳқонлар бу соҳада ҳалол меҳнати, замонавий билим ва тажрибаси орқали мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.
Инсонни эзгу амалга ундайдиган Қурбон ҳайитида қилган ҳар бир дуо, хайрли ният ва амалиётларингиз қабул бўлсин!
Ҳар бир хонадонда файзу барака, юртимизда тинчлик ва фаровонлик ҳукмрон бўлсин!
Шодмон Намозов.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе