Қуёш панеллари: қулай ва самарали

Кейинги йилларда мамлакатимизда устувор йўналишлардан бири барчамиз учун глобал масалага айланаётган электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, арзон, ишончли ва барқарор замонавий энергияни жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. “Яшил энергия” манбаидан фойдаланиш бу борадаги оқилона ечим сифатида баҳоланмоқда.
Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий муассасалар ва ташкилотларда ҳам қуёш энергиясидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бинобарин, Шоличилик илмий-тадқиқот институти биносида 15 кВт лик қуёш панелларини ўрнатгач, иш жараёнида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар барҳам топди. Бу ишлар давоми сифатида институт раҳбари М.Сатторов тажриба-синов тариқасида ўз хонадонига ҳам 7 кВт энергия ишлаб чиқарувчи қуёш панелларини ўрнатди.
Қайд этишича, қуёш панелларидан фойдаланиш катта қулайлик яратади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам хонадонда чироқ ўчмайди, маиший техникалар ишлаб туради.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм