Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Раҳбар ва ёшлар учрашуви: илмий салоҳиятни ривожлантириш сари

Раҳбар ва ёшлар учрашуви: илмий салоҳиятни ривожлантириш сари
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшиджон Абдузухуров Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ёш олим ҳамда тадқиқотчилари билан учрашув ўтказди. Учрашувда мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиши билан бирга илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиши учун яратилаётган кенг имкониятлар алоҳида таъкидланди. Хусусан, замонавий лабораториялар, инновацион марказлар ва технопарклар ёшларнинг ғоя ҳамда лойиҳаларини амалиётга жорий этишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди. Шунингдек, грант дастурлари, стартап танловлари, илмий конференсиялар ҳамда халқаро ҳамкорлик алоқалари ёшларнинг илмий салоҳиятини оширишда муҳим омил экани билдирилди. Учрашув давомида ёш олимлар томонидан сабзавот, полиз экинлари ва картошка селексияси, уруғчилик, ноанъанавий экинларни жорий этиш ҳамда агротехнологияларни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган тадқиқотлар тақдим этилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилиниб, вазир ўринбосари томонидан ёш тадқиқотчиларга амалий тавсиялар берилди. Якунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёшларнинг ташаббус ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканини таъкидланиб, уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилиши билдирди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.