Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

Президентимизнинг 2026-йил 5-январдаги ПҚ–1-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда пайшанба кунини “Ёшлар куни” этиб белгиланганлиги муносабати билан жорий йил 9-апрел куни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ж. Абдузухуров, вазирлик бошқарма бошлиғи З. Артиков ҳамда институт директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Д. Халмирзаев иштирок этди.

Мулоқот давомида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илғор ғоя ва ташаббусларни рағбатлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр ва тавсиялар билдирилди.

Тадбир очиқ ва самимий руҳда ўтиб, ёш олимларнинг илмий салоҳиятини юзага чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда институтда илмий муҳитни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим мулоқот майдонига айланди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.