Рамазон ҳайити муборак!

Бугун ҳижрий 1443-йил шаввол ойининг илк куни - Ийд ал-Фитр. Ушбу кунда Ислом олами Рамазон ҳайитини нишонламоқда.
Миллий марказ жамоаси мусулмон аҳлини Рамазон ҳайити билан муборакбод этади. Оилангизга бахт-саодат, ишларингизга ривож, умрингизга барака тилаймиз. Рамазон ойида қилган барча хайрли амалларингизни Аллоҳ қабул қилсин.
Рамазон ойи тақдим этган файз умрингизни, сабр эса илмга бўлган иштиёқингизни ҳеч қачон тарк этмасин.
Ҳайит муборак бўлсин!