репост #Узбекистон24 #Самарқанд #ТДТ_саммит

Ўзбекистон-Венгрия қўшма бизнес форуми доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар ва венгер компаниялари вакиллари ўртасидаги “Б2Б” ва “Г2Б” шаклидаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори Алишер Тўраев ҳам иштирок этмоқда.
Лавҳада Алишер Тўраев бугунги бизнес форуми Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги соҳасига қанчалик манфаатли бўлгани ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Хусусан, чорвачилик ва уруғлик картошкачилик йўналиши бўйича Венгрия ва Ўзбекистон ўртасида муҳим келишувлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.
WWW • ТЕЛЕГРАМ • ФАКЕБООК • ЁУТУБЕ • ИНСТАГРАМ