Республика Агрохизматлар маркази директори А.Туланов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Э.Турдимов Сирдарё вилояти Агрохизматлар маркази янги биносининг қурилиш жараёнини кўздан кечирдилар.

Қурилиш жараёни бўйича масъулларнинг ахборотлари тингланди, амалга оширилаётган ишлар сифати ва белгиланган муддатларга амал қилиниши юзасидан тавсиялар берилди.
Ташриф давомида янги бинодан самарали ва мақсадли фойдаланиш, замонавий инфратузилмага эга бўлган марказ орқали ҳудуддаги агрохизматлар фаолиятини янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бино келгусида нафақат офис ёки маъмурий маскан, балки фермерлар ва мутахассисларнинг билим ва тажриба ошириш маркази сифатида хизмат қилади.
WЕБ|| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе