Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Республика агрохизматлар маркази мутахассислари Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишди

Республика агрохизматлар маркази мутахассислари Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишди

Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида малака ошираётган Республика агрохизматлар марказининг вилоят ва туман бўлимлари бошлиқлари ҳамда мутахассислари Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида ўқув-амалий танишувдан ўтдилар.

Ўқув-амалий танишув давомида мутахассислар институт ҳузуридаги Миллий генбанк фаолияти билан яқиндан танишиб, ўсимликларнинг генетик ресурсларини сақлаш, янгилаш ҳамда келажак авлод учун кафолатли асраш жараёнлари бўйича батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Шунингдек, улар институт лабораторияларида олиб борилаётган:
биотехнологик тадқиқотлар,
ўсимликлар физиологияси ва стрессга чидамлилик бўйича илмий изланишлар,
молекуляр-генетик таҳлиллар
билан бевосита танишиб, замонавий илмий ускуналар ва методлар асосида олиб борилаётган иш жараёнларини кузатдилар.

Бундан ташқари, Доривор ўсимликлар генетик ресурслари бўлимида амалга оширилаётган ишлар — ноёб ва истиқболли доривор ўсимликларни сақлаш, ўрганиш ҳамда селексия қилиш жараёнлари билан ҳам яқиндан танишилди.

Танишув давомида илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этиш, АКИС тизими орқали билимларни ҳудудларга самарали етказиш ҳамда илмий ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўқув-амалий танишув иштирокчиларида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва замонавий селексия йўналишлари бўйича амалга оширилаётган тажрибалар катта қизиқиш ва ижобий таассурот уйғотди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.