Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Республикамизнинг устувор йўналишлардан бири барчамиз учун глобал масалага айланаётган электр энергиясининг зарурлиги ва ундан оқилона фойдаланиш, арзон, ишончли, барқарор ва замонавий…

Республикамизнинг устувор йўналишлардан бири барчамиз учун глобал масалага айланаётган электр энергиясининг зарурлиги ва ундан оқилона фойдаланиш, арзон, ишончли, барқарор ва замонавий…
энергетикани жорий этиш чораларини кўришдан иборатдир. "Яшил" қувватдан фойдаланиш бу борада энг оқилона ечим сифатида баҳоланмоқда. Шу боис Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий муассасалар ва ташкилотларда ҳам қуёш энергиясидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилмоқда. Миллий марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти директори Маъсуджон Сатторов институт биносида 15 кВт лик қуёш панелларини ўрнатгач, иш жараёнида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар барҳам топди. Шундан сўнг у ўз хонадонига 7 кВт энергия ишлаб чиқарувчи қуёш панелларини ўрнатди. Маъсуджон Сатторовнинг таъкидлашича, қуёш панелларидан фойдаланиш катта қулайлик яратади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам хонадонда чироқ ўчмайди, маиший техникалар ишлаб туради.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.