Сабзавот экинларини совуқ уришидан сақлашнинг илмий талаблари

⏩ Мамлакатимиз иқлим шароити мўтадил бўлса-да, йил-12 ой сабзавот экинларини етиштириш имконияти мавжуд эмас. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, аҳолининг қиш мавсумида эҳтиёжларини қондириш мақсадида кузда етиштирилган сабзавот экинларини мавсумий омборхоналарда йиғиб, истеъмол учун захира тайёрланади
Бу борада халқимизда ўтмишдан келаётган тажриба мактаби мавжуд бўлиб, бунда қишлоқ жойларида яшаётган аҳолимиз кўпгина қисми ўз томорқаларида етиштирган илдиз мевали сабзавот (сабзи,шолғом, лавлаги, турп) каби экинларини мавсумий ўра-хандақларда сақлайди.
Шунингдек, қировли қиш мавсумида картошка ва пиёз экинларини хонадонлардаги махсус омборхоналарда сақлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Қиш фаслининг кескин совуқ кунларида сақланаётган сабзавот экинларини совуқ уришининг олдини олишда илмий талаблари мавжуд бўлиб, бу ҳақида мутахассис тавсиялари билан ушбу видеолавҳа орқали танишасиз.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм