Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига 2022 йил 6 август куни Тожикистон Республикаси делегацияси ташрифи буюрди

Жорий йилнинг 6 август куни Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига Тожикистон Республикасидан сабзавот етиштирувчи фермерлар келди.
Ушбу тадбир Германия халқаро хамкорлик жамияти ГИЗ нинг Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаларидаги ваколатхоналари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ташриф давомида мехмонларга сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасида институтида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, қўлга киритилган ютуқлар, янги навлар, агротехнологиялар таништирилди, лабораториялар фаолияти бўйича экскурсия ташкил этилди.